Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Корея ўртасида қарийб 9 миллиард долларлик шартномалар имзоланди
23.11.2017 17:57,  
10

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи биринчи кунида Корея ва Ўзбекистон ўртасида умумий қиймати 8,9 миллиард долларлик шартномалар имзоланди, деб хабар қилди президент ташрифини ёритиш матбуот маркази томонидан.

Расмий маълумотларга кўра, умумий қиймати 8,94 миллиард долларлик 75 та ҳужжат имзоланди.

Жумладан, энергетика ва нефтгазкимё соҳасида — 3,0 миллиард доллар, банк-молия соҳасида — 2,7 миллиард, қурилиш ва инфратузилмани ривожлантириш соҳасида — 1,7 миллиард доллар шартномлар тузилди.

Бундан ташқари, "Олмалиқ ТМК" жамияти ва Корея ноёб металлар институти (KIRAM) илмий-техника ва инновация соҳаларида "йўл ҳаритаси" имзоланди. Корея ходимларни ривожлантириш институти ва Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасидаи ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва Ўзбекистон инвестиция масалалари бўйича давлат қўмитаси ўртасида 2018-2019 йиллар ҳамкорлик дастурини амалга ошириш бўйича меморандум имзоланди.

Корея Ўзбекистонда энг кўп сармоя киритган давлатлардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда республикада Корея сармояси асосида 461 корхона фаолият кўрсатмоқда. 2017 йил январь-октябрь ойларида икки давлат ўртасида ташқи савдо айлануви 1,3 бараварга ортиб, қиймати 1,1 миллиард долларга етди.

Ўзбекистон президентининг Жанубий Кореяга давлат ташрифи 25 ноябргача давом этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан