Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонликларга Индонезияга вақтинча бормай туриш тавсия қилинди
28.11.2017 22:04,  
4

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон фуқароларига вулқон уйғониши сабабли Индонезияга вақтинча сафар қилмасликни тавсия қилмоқда.

Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси хабар қилишича, Бали оролида Агунг вулқони отилиши муносабати билан юқори даражадаги хавф эълон қилинган. Уч марта 4 минг метргача баландликка кул отилиши қайд этилган.

Айни пайтда 22та қишлоқ жойлашган ва 100 мингга яқин аҳоли яшовчи 12 километрга яқин майдон эвакуация ҳудуди деб эълон қилинган.

Вулқон отилиши сабабли Денпасар шаҳридаги халқаро аэропорт фаолияти тўхтатилган ва 445та халқаро парвоз бекор қилинган.

"Ўзбекистон фуқароларига ҳамда Индонезияга саёҳатни режалаштирган туристик компанияларга мавжуд нохуш вазиятни ҳисобга олишларини тавсия қиламиз", — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан