Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сенатор: Ўзбекистон Россия мева-сабзавот бозоридаги 60 фоиз ўрнини йўқотмоқда
1.12.2017 19:49,  
8

Аграр-озиқ-овқат сиёсати бўйича Россия Федерация кенгаши қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Сергей Лисовский Ўзбекистон алоҳида савдо тармоқларига имтиёзлар бериш орқали Россия мева-сабзавот бозорининг 60 фоизидан ажралаётганлигини маълум қилди. 

Август ойида Ўзбекистон ҳукумати "Ўзагроэкспорт" ихтисослашган ташқи савдо компанияси мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиши мумкин бўлган Россиянинг олти ритейлеридан иборат рўйхатни тасдиқлаганди. Унга кўра, мева-сабзавот маҳсулотлари олдиндан тўловсиз, тасдиқланган банк аккредитивисиз ёки биринчи даражали хорижий банк кафолатини расмийлаштирмасдан жўнатилиши мумкин. Рўйхатдан "Тандер" АЖ ("Магнит" чакана савдо тармоғи), X5 Retail Group, "Холидей" ДК ҳамда "Мария-Ра", "Монетка" ва "Челны-хлеб" дўконлар тармоқлари жой олган.

"Мен бу орқали Ўзбекистон Россия бозорининг 60%ини йўқотмоқда, деб ҳисоблайман, чунки улар савдо тармоқларига устунлик берган. Бу ерда Ўзбекистоннинг стратегик хатоси муҳим харидорларни четга суришдир", — деди Лисовский Тошкентда бўлиб ўтган Россия-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлигига бағишланган давра столида.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларига "бизнес плюс" тоифасида – улгуржи сотувчилар, кичик ва ўрта магазинлар, бозорда талаб катта.

Сенатор Россиядаги барча салоҳиятли харидорларга тенг шароит яратиш лозим деб ҳисоблайди.

"Агар ушбу рўйхатда йўқ бўлсанг, маҳсулотга юз фоиз олдиндан пул тўлашинг керак, тез бузиладиган маҳсулотларга эса буни қўллаб бўлмайди", — деди Лисовский. У Россияга мева-сабзавот етказиб беришдаги муаммолар қаторида Ўзбекистондаги улгуржи-тайёрлов базаларининг заифлиги, "Ўзагроэкспорт"нинг нарх белгилашдаги монополияси, Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб мева-сабзавотларни етказиш тарифлари бўйича ҳал қилинмаган масалаларни айтиб ўтди.

"Ҳозирда бозоримизга Туркия фаоллик билан қайтмоқда. Улар Россия учун нархларни жуда ҳам арзонлаштириб юборишди. Агарда вақт қўлдан бой бериладиган бўлса, ўзбекистонлик маҳсулот етказиб берувчилар уларни бозордан чиқаришлари жуда қийин бўлади", — деди сенатор.

"Ўзагроэкспорт"нинг маълумот беришича,Ўзбекистон 2017 йилда мева-сабзавот ялпи экспортини 1,55 мартага — 1,27 миллион тоннагача оширмоқчи. Компания мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, Россияга маҳсулот етказиш умумий экспорт ҳажмининг 60%га яқинини ташкил этади. Ўзбек компаниялари 2016 йил давомида Россия ҳудудида мева-сабзавотлар савдосига ихтисослашган олтита савдо уйини очди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан