Туркия ва Озарбайжон ўзаро савдо алоқалари тўғрисида битим имзолади. Бундай битим Ўзбекистон билан ҳам имзоланиши мумкин.
Бу ҳақда пайшанба куни Туркия иқтисодиёт вазири Ниҳат Зайбекчи туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши аъзоларининг VII-мажлисидан сўнг айтиб ўтган. Зайбекчи, шунингдек, ҳамкорлик фондини Eximbank ташкил этишини маълум қилди.
Ниҳат Зайбекчи туркий тилли давлатлар транспорт ва логистика соҳасида ҳам катта имкониятларга эгалигини таъкидлаб ўтди.
Пайшанба куни Истамбул шаҳрида туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи мажлиси бўлиб ўтди. Бу ташкилотга Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир.