Саудия Арабистони ва Қатар нефть нархини оширди

06.12.2017 | Жаҳон | 2288

Жаҳоннинг энг йирик нетф компанияси — Saudi Aramco январь ойида осиёлик мижозларга етказиладиган нефть нархини оширди. Бу ҳақда CNBC араб хизмати хабар бермоқда.

Январь нархлари баррелига ўртача 0,4 долларга ўсди. Бу эталон навдаги нефть баррели қийматидан 1,65 долларга кўпроқдир.

Ўз навбатида, Қатар ноябрда ретроактив нефть нархини баррелига 5,65 долларга ошириб, нархни 61,45 долларга етказди.

Қуруқликда олинадиган нефть нархи баррелига 5,6 долларга кўтарилиб, 63 долларни ташкил этди.