Марказий банк пластик карталардан фойдаланиш бўйича чекловларни бекор қилди

06.12.2017 | Иқтисод | 4212

Ўзбекистон Марказий банки конверсион карталаридан фойдаланиш бўйича чекловларни бекор қилди, деб хабар қилди ушбу банк матбуот хизмати.

Жисмоний шахслар томонидан хорижда банкоматларда нақд пул ечиш бўйича кунлик ва ойлик чекловлар, шунингдек конверсион карталар ёрдамида тўловлар амалга ошириш бўйича чекловлар бекор қилинди.

Энди конверсион карталардан дунёнинг барча мамлакатларидаги ҳар қандай дўконлар, меҳмонхоналарда фойдаланиш мумкин.

Конверсион карталар билан даволаниш, таълим ва бошқа операцияларни бажариш учун Ўзбекистондаги банкдан тўғридан-тўғри ҳужжатлар (инвойс) асосида амалга ошириш мумкин.

Конверсион карталар ёрдамида меҳмонхоналар, авиачипталар, онлайн-дўконларда ва бошқа товарлар ва хизматларни харид қилиш мумкин.

Карта орқали савдо қилинганда олинадиган комиссион тўлов — ўтказманинг 0,5 фоиздан 1 фоизгача камайтирилди.

Бундан олдин, валюта сотиб олиш учун мўлжалланган конверсион карталар ёрдамида фақатгина хорижда тўловларни амалга ошириш ва чекланган миқдорда нақд пул ечиб олиш мумкин эди.