Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путин Россия мудофааси ҳақида латифа айтиб берди
14.12.2017 18:02,  
20

Россия президенти Владимир Путиннинг катта матбуот-анжумани давом этмоқда. Путинга "Россия ўз мудофаасига қанча маблағ сарфлайди ва бу харажатлар мамлакат иқтисодиётига шикаст етказмайдими?", — деган савол берилди.

Путин мамлакат мудофааси ҳақидаги саволга "бу мавзуда эски латифа бор, ўз армиясини боқишни истамаган давлат, бошқа давлатнинг армиясини боқади", деб жавоб берди. ва Бу мавзуда замонавий латифа борлигини қўшимча қилди.

Собиқ офицернинг олдига ўғли келибди ва у ўғлидан:

— Мана бу ерда қисқа ханжар турганди, қани?, — деб сўрабди.

— Мени уришманг, мен уни қўшни ҳовлидаги болакайнинг соатига алмаштирдим, — жавоб берибди ўғил.

— Соатни кўрсат-чи, ҳа, яхши соат. Лекин эртага уйимизга босқинчилар келиб, мени, ойингни, акаларингни ўлдиришса, синглингни зўрлашса… Сен уларга нима дейсан? Хайрли кеч, Москва вақти билан 12дан 30 дақиқа ўтди дейсанми?

Путиннинг латифасидан кейин залда кулги кўтарилди.

Россия президенти бу латифадан кейин: ҳарбий бюджетга қанча кераклича сарфлаймиз, деди.

"Биз ҳарбий харажатларимизни шундай тақсимланганмизки, у хавфсизлигимизни таъминлашга ва шу билан бирга иқтисодимизга зарар етказмаслик ҳолатлари инобатга олинган. Биз ўз ҳарбий ҳаражатларимизга 46 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлаймиз", — деди Путин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан