Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистони ҳибсга олинган фаластинлик миллиардерни қўйиб юборди
18.12.2017 09:38,  
2

Саудия Арабистонида 12 декабрда аксилкоррупцион тергов доирасида сўроқ қилиниш учун ҳибсга олинган фаластинлик миллиардер Сабиҳ ал-Масрий озод этилди. У Ар-Риёддаги уйига қайтган. Бу ҳақда миллиардернинг оиласига яқин манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. У яқин орада мамлакатни тарк этиш имкониятига эга бўлиши кутилмоқда.    

Ал-Масрий Саудия Арабистонида бошланган коррупцияга қарши кампания доирасида ушланган эди. У 12 декабрь куни коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинди. Аммо миллиардерга нисбатан айбловлар илгари сурилмади, у тез орада қўйиб юборилди.

Ал-Масрий Arab Bank банки раиси ҳисобланади. Банк штаб-квартираси Иордания пойтахти Омманда жойлашган. Шунингдек, у Zara Investment Holding асосчисидир.

Ноябрь охирида Саудия Арабистонида коррупцияга қарши кампания бошланган эди. Коррупцияда гумон билан ҳаммаси бўлиб 159 киши, жумладан, қироллик оиласи аъзолари хибсга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан