Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири 60 миллиард сўмни нега тежаб қолганига изоҳ берди
20.12.2017 18:25,  
2

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги, XIII ялпи мажлисида сўзга чиққан мамлакат Молия вазири Жамшид Қўчқоров қатор вазирликлар бюджетдан ажратилган маблағларни йил якунига келиб тўлиқ сарфлашга улгуришмагани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Спутник Ўзбекистон мухбири хабар берди.

Қўчқоровнинг сўзларига кўра, 1 декабр ҳолатига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 60 миллиард сўм; Халқ таълими вазирлиги — 40 миллиард сўм; Маданият вазирлиги 8 миллиард сўм маблағни ишлатолмай қолган.

Ушбу ҳолатга изоҳ бериш учун Соғлиқни Сақлаш вазири Алишер Шодмоновга мурожаат қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазири ҳолатга изоҳ берар экан, "ортиб қолган" 60 миллиард сўмнинг 47 миллиарди дори-дармонларга ажратилган маблағлар эканлигини қайд этди.

Шодмонов вазирлик дори-дармонларни қимматлиги учун сотиб олмаганини маълум қилди. Текширувлар ўтказилганида, дори-дармонларнинг ўртача нархи 4 фоиздан 8 фоизгача оширилгани ошкор бўлган.

"Дорилар нархлари оширилгани маълум бўлгач, тузилган шартномаларни тўхтатишга қарор қилдик", — деди вазир.

Соғлиқни сақлаш вазири асбоб-ускуналар сотиб олишда ҳам шундай ҳолат кузатилганини қўшимча қилди. "Биз 4 та давлатдан айланиб, саккизта қўлдан ўтган ускуналарни сотиб олишдан воз кечдик", — деди у.

Шодмонов дори-дармон ва асбоб-ускуналарни оптимал нархларда сотиб олиш ишлари тез орада охирига етказилишини ва харид қилинган дорилар ўз эгаларига топширилишини айтди.

Бюджетдан ажратилган маблағлар йил якунида "куйиб" кетмаслиги учун Молия вазири Қўчқоров дори-дармон учун ажратилган 47,7 миллиард сўмни декабр ойининг охирги кунларида махсус ҳисоб рақам очиб, вазирлик номига ўтказиб беришга ваъда берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан