Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги Ўзбекистонда 23,6 миллион долларлик лойиҳаларни амалга оширди
20.12.2017 18:35,  
14

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) Ўзбекистонда шу кунгача 23,6 миллион доллар миқдоридаги 700 га яқин грант лойиҳалари амалга оширилган. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни республикага ташриф буюрган Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) президенти Сердар Чамни қабул қилди.

Учрашув чоғида иқтисодий, маданий, таълим, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, туризм ва ижтимоий аҳамиятга молик бошқа қатор соҳаларда амалга оширилаётган лойиҳа ва дастурлар ҳажмини бир неча баробар кўпайтириш бўйича келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 25-26 октябрь кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркияга давлат ташрифини амалга оширди. Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликнинг турли соҳаларига доир 20 дан зиёд ҳужжат имзоланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан