Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда қишлоқ хўжалиги бўйича қўшма корхона қурилмоқда
6.05.2020 12:30,  
202

Наманган вилояти Учқўрғон туманида Туркия билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича йирик мажмуа барпо этилиши бошланди. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар бермоқда.

«Uchqo'rg'on golden agro organic» қўшма корхонаси томонидан амалга оширилаётган лойиҳа, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаб томат ва мурабболар ишлаб чиқариш, шунингдек, қурилиш линияларини ҳамда мева-сабзавотларни узоқ муддатли сақлаш омборларини ўз ичига олади.

Корхона маҳаллий тадбиркорнинг 19 миллиард сўм ўз маблағи ҳамда 2 миллион доллар турк сармояси ҳисобига ташкиллаштирилмоқда. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 3,5 минг тонна бўлиши режалаштирилган.

Корхонанинг биринчи босқичи жорий йилнинг декабрига мўлжалланган. Бунда 150 нафар учқўрғонлик ишли бўлади.

2022 йил корхонанинг иккинчи босқичи фаолият бошлаши билан ишчи-ходимлар сони 500 тага етади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан