Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Божхона Ўзбекистонда йил давомида қанча тилла тўхтатиб қолингани ҳақида ахборот берди
28.12.2017 13:22,  
16

Ўзбекистон божхоначилари тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига доир навбатдаги божхона коидабузарликларини фош этишди.

Истанбулдан учиб келган фуқаролар Н.Нуритдинова ва М.Мирзамаҳмудовалар божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ва йўловчи божхона декрациясида кўрсатмасдан туриб, тилла ва заргарлик буюмларини ноқонуний тарзда олиб киришаётганида тўхтатиб қолинди.

Хусусан, Нуритдинова дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати тахминан 100 млн сўмдан ортиқ бўлган 465 гр оғирликдаги, Мирзамахмудова эса тахминан 45 млн. сўмдан ортиқ қийматдаги 208 гр. оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмларини божхона назоратидан четлаб, олиб кирмоқчи бўлишган экан.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида "Тошкент-Аэро" ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 114 та божхона қоидабузарликлари натижасида қиймати 2 млрд 234 млн сўмдан ортиқ салкам 37 кг оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Фарғона вилояти божхоначилари эса йирик миқдордаги тилла ва заргарлик буюмларининг республикамиздан олиб чиқиб кетилишига чек қўйишди.

Фарғона туманининг чегарадош ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Тўраев ўзи бошқарувидаги "Нексия" автомашинасининг ўриндиғи остига яширилган салкам 4 кг. 800 гр. оғирликдаги тилла қуймаларни бошқа бир шахс Н.Каримовга бераётган пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Суриштирувлар давомида маълум бўлишича, қиймати салкам 1 млрд. 200 млн. сўмлик 6 та қуйма тилла бўлаклари республикамиздан олиб чиқиб кетиш учун мўлжалланган экан.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига биноан, Ўзбекистон божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни декларация қилмаслик ёки нотўғри декларациялаш, агар жиноят аломатлари бўлмаса, фуқароларга товарларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Агар божхона назоратидан четлаб олиб киришган уринилган ушбу товарлар жуда кўп миқдорни ташкил қилса, у ҳолда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддасига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан