Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона: Сув учун икки километрга аравада
30.12.2017 19:53,  
13

Хонадонингизда нечта сув жўмраги (кран) бор? 2тадан ортиқми? Бахтли экансиз. Биз ҳозир сизни атиги 2та жўмракдан сув ичадиган қишлоқ билан таништирамиз.

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги Бекобод қишлоғи Бешариқ туманининг чегарасида жойлашган. Чекка қишлоққа сувнинг ҳам чеккаси етиб келган. Йўқ, олдин бундай эмас эди. Бекобод қишлоғи илгари сувдан қийналмаган. 60-йилларда 200 метр чуқурликдан очилган қудуқ чучук сувни каттагина қишлоққа қувур ва қирққа яқин водопровод крани воситасида етказиб берган. Бундан 10 йилча олдин шу сув чиқмай қолди. Мутахассисларнинг айтишича, ер остидаги сув захираси тугади.

Ўшандан бери қишлоқда яшовчи юзлаб хонадон, камига теваракдаги Катта Тагоб ва Кичик Тагоб қишлоқларининг бир қисми сиз расмда кўриб турган икки жўмракдан сув ташиб ичишга маҳкум. “Таг+об” - “остида сув” маъносини билдирувчи қўшни қишлоқда машҳур болалар адиби Худойберди Тўхтабоев туғилиб ўсган.

Бу жўмракларнинг олдидан одам аримайди. Аҳоли машина, эшак арава, замбарғалтак, велосипедда келганча пақирда, беш-ўн литрли елим идишда, пластмасса ва темир флягаларда сув ташиб кетади.

- Кечаси бу артизонимиз олди сайилгоҳ бўлиб кетади, чунки ҳамма шу ерда, дейди бекободлик Отабек Сиддиқов. Жўмракларнинг олдига қабристоннинг ёнидаги зовур ёқалаб келишади. Йўл торроқ. – Бир марта қизиқ бўлган, сув олиб кетаётган “Нексия”нинг капоти пастак эмасми, устига рўпарадан келаётган эшак чиқиб кетган. Капоти тешилган, “лобовой” синган, - деб ҳикоя қилади Отабек.

- Кунимиз сув ташиш билан ўтяпти, шуям турмушми, - деб зорланади сувга келган аёллардан бири.

 Бекободликлар 2007 йилдан бери туман ҳокимиятидан бу муаммони ечишда ёрдам сўраб келади. Вилоят “Сувоқава” Давлат унитар корхонаси бундан жуда яхши хабардор. Туман депутатларининг эшигига бир неча бор бош урилган. Уч ой бурун сенат вакили ҳам қишлоққа қадамранжида қилиб аҳвол билан танишди, дастурга киритиш ваъдасини берди. Бироқ иш силжий демаяпти.

Асли ечим унчалик қийин эмас. Бекободнинг остидаги сув қатламининг бирида захира тугаган бўлса, иккинчисида бор. Бекободнинг ёнидаги Қўрғонча қишлоғида 350 метр чуқурликдан чучук сув қудуғи қазиб чиқарилди. Бекободда ҳам 350 метрли янги қудуқ қазилса сув чиқади, дейди маҳаллий аҳоли. Аммо бу иш учун озмунча югур-югуру, сарф-харажат кетмайди. Сув минораси, 1 кмга яқин қувурлар ва қудуқнинг ўзини қазиш хомчўтларга кўра 400 млн сўмдан ортади.

Сувга шу йўлдан қатнашади

Расмда сув оқмайдиган водопровод кранлари

Буларнинг барчаси мутасаддиларга йўлланган аризалар ва улардан олинган жавоблар

Бекободни обод қилишга бел боғлаган беклар, сув келтиришга енг шимарган фарҳодлар борми? Ўйлаймизки, фарғоналик мутасаддилар оби ҳаёт дардида қиш чиқараётган қишлоқ аҳолисига бефарқ қараб ўтирмайди. Ахир, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” тугаса-да, инсон манфаатлари тугамайди-ку.

Ш. Исломов

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан