Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон темир йўллари Россия ва Қозоғистонга бориш учун катта чегирма эълон қилди
1.01.2018 23:40,  
3

2018 йилдан бошлаб Россия ва Қозоғистон темирйўл йўналишидаги тўғридан-тўғри йўловчи рейсларига чегирмалар жорий қилинади. Бу ҳақда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” акциядорлик жамияти хабар қилди.

2 январдан эътиборан чипталарнинг олдиндан харид қилиш муддатига қараб қуйидагича чегирмалар белгиланди: 

- агарда йўловчи купе ва махсус вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 45-31 сутка олдин харид қилса, 45 фоизлик чегирмага эга бўлади; 
- агарда йўловчи купе ва махсус вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 30-6 сутка олдин харид қилса, 35 фоизлик чегирма олади; 
- агарда йўловчи плацкарт вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 45-31 сутка олдин харид қилса, 35 фоизлик чегирма тақдим этилади; 
- агарда йўловчи плацкарт вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 30-6 сутка олдин харид қилса, 35 фоиз чегирма берилади; 
- агарда йўловчи чиптани поезднинг жўнаш кунидан 5 сутка олдин ва ундан камроқ вақт қолганда харид қилса, 5 фоизлик устама қўшилиши мумкин; 

Мазкур чегирмалар ички йўналишлар, шунингдек, уюшган йўловчилар гуруҳига нисбатан татбиқ этилмайди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан