Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида эркин транзит режимини кафолатловчи ҳужжат кучга кирди
2.01.2018 18:03,  
1

2017-йилнинг 30-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 1996-йил 4-сентябрдаги халқаро автомобил қатновлари тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома кучга кирди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Мазкур ҳужжат 2017-йил 6 октябр куни Тошкент шаҳрида имзоланган. Баённома ҳукуматлараро битимни қўллаш кўламини кенгайтириш орқали транспорт коммуникациялари соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида қабул қилинган.

Ҳужжатга кўра, томонлар ўз давлатлари ҳудудида эркин транзит режимини бир-бирига тақдим этадилар ва кафолатлайдилар, шунингдек, "Тошкент — Андижон — Ўш — Иркештам — Қашғар" автомобил йўналиши бўйлаб ташиш учун қулай шарт-шароитлар яратадилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан