Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги барча жамоат ҳожатхоналари таъмирланади
8.01.2018 14:41,  
7

Ўзбекистонда яқин вақт ичида барча жамоат ҳожатхоналарини таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича дастур амалга оширилади.

Биринчи босқичда умумий овқатланиш муассасалари, меҳмонхона, сувенир дўконлари, йўл бўйида жойлашган сервис объектлари, парклар, бозорлар, АЁҚШ, автотураргоҳлар ва аҳоли гавжум жойлардаги барча ҳожатхоналар инвентаризация қилинади.

"Унинг натижаларига кўра қаерда янги ҳожатхона қуриш лозимлиги аниқланади, мавжудлари эса уч тоифага бўлинади. Келгуси икки йил давомида махсус тасдиқланган "йўл харитаси" доирасида уларнинг барчаси халқаро талабларга жавоб берадиган ҳолга келтирилади", — деб маълум қилди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакили.

Биринчи тоифага таъмири жойида, барча сантехника жиҳозлари талабга жавоб берадиган ҳожатхоналар киритилади. Бу ҳожатхоналарда тизимли тозалаш тартиби жорий этилади.

Иккинчи тоифага сув ва канализация билан таъминланган, жорий таъмир талаб қилинадиган ва сантехникаси алмаштирилиши лозим бўлган ҳожатхоналар киритилади. Улар таъмирдан чиқарилади ҳамда юқоридаги каби тизимли тозалаш тартиби жорий этилади.

Энг катта ҳажмдаги иш эса учинчи тоифага киритилган ҳожатхоналарда амалга оширилади. Бу тоифага олис нуқталарда жойлашган, қўлбола усулда қурилган ҳамда сув ва канализация билан таъминланмаган ҳожатхоналар киритилади. Бу ҳожатхоналарни реконструкция қилиш жараёнида бир неча тонна сув сиғадиган бакларни келтириш орқали сувсизлик муаммоси ҳал қилинади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мазкур йўналишдаги тадбиркорлик субъектларига сезиларли солиқ имтиёзлари беришни таклиф этмоқда. Бу эса бўшаган маблағларни ҳожатхоналарни талаб даражасига келтириш ҳамда уларни озода тутишга йўналтириш имконини беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан