Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мудофаа вазирлиги армияга чақириладиган ёшлар соғлиғига бўлган талабларни эълон қилди
10.01.2018 16:31,  
11

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ёшлар соғлиғига бўлган талабларни эълон қилди.

Маълум қилинишича, чақирилувчиларни тиббий гувоҳлантириш уч босқичдан иборат бўлиб, бирламчи гувоҳлантириш шаҳар, туман мудофаа ишлари бўлимларининг тиббий комиссияларида, такрорий гувоҳлантириш — вилоятлар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) мудофаа ишлари бошқармаларининг тиббий комиссияларида ҳамда назорат тарзида гувоҳлантириш гарнизонлар ҳарбий-тиббий комиссияларида амалга оширилади.

Мажбурий бўлган таҳлиллар ва тиббий текширувларга қуйидагилар киради:

  1. Умумий қон таҳлили (ЭЧТ, лейкоцитлар, гемоглобин, эритроцитлар).
  2. Умумий пешоб таҳлили.
  3. Ахлат таҳлили (гижжа тухумлари аниқловчи текшируви билан)
  4. ЭКГ.
  5. ФГДС.
  6. Ички аъзоларнинг ультратовуш текшируви (УТТ).
  7. Кўкрак қафаси аъзоларининг флюорографияси (текширилувчининг фамилияси, исми шарифи ҳамда текширувнинг тартиб рақами ва ўтказилган сана кўрсатилади).
  8. Қон гуруҳи ва резус-фактори ҳарбий гувоҳномага ёзилиши лозим.

Тиббий кўрик вақтида албатта жарроҳ, терапевт, невропатолог, психиатр, офтальмолог, оториноларинголог, тери-таносил касалликлари шифокори, стоматолог хулосаси бўлиши шартлиги кўрсатилган.

Зарурият туғилган ҳолатларда бошқа мутахассисликдаги шифокорлар жалб этилиши мумкин.

Муддатли ҳарбий хизматга тўсқинлик қилувчи касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхатига жами 96 касаллик ва нуқсонлар киритилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан