Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Оҳангарондаги ҳарбий қисм автомобилини олиб қочган шахс ушланди
11.01.2018 18:43,  
5

9 январь куни Олмалиқ шаҳар ИИБга Амир Темур кўчасида қолдирилган УАЗ “Хантер” ҳарбий автомобили олиб қочилгани ҳақида хабар келиб тушган, деб ёзади UzNews нашри Тошкент вилоят ИИБдаги манбасига таяниб.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида олиб қочилган автомобиль Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидаги дарё соҳилидан топилган. Тезкор ходимларнинг сўзларига кўра, машина ағдарилган ҳолда бўлган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўша куннинг ўзидаёқ ҳуқуқбузарни қўлга олишди. У Олмалиқда яшовчи 23 ёшли йигит бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддасига кўра жиноят иши қўзғатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан