Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари мутахассислари Ақтобега етиб келишди, деб хабар қилди муассаса вакили.
"Айни дамда биз, қозоғистонлик ҳамкасабаларимиз билан биргаликда, қурбонлар рўйхати тузишни охирига еткизмоқдамиз", — деди ФВВ вакили.
Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб соат 10:30 Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятида 57 киши минган автобус ёниб кетган. Йўловчиларнинг 52 нафари қурбон бўлди. Қозоғистон ФВВ хабарига кўра,улар Ўзбекистон фуқаролари.
Мавзу бўйича янгиликларни саҳифамизда кузатиб боринг.