Марказий банк энг кўп валюта сотилган ва харид қилинган ҳудудларни маълум қилди

19.01.2018 | Ўзбекистон | 5249

​Марказий банк ўтган йилда сотилган ва харид қилинган хорижий валюта тўғрисида маълумотларни маълум қилди. 2017 йил сентябрь-декабрь тижорат банклари томонидан жисмоний шахслардан 854 миллион долларни сотиб олишди.

"Аҳолидан хорижий валютани солиб олиш операциялари асосий улуши Тошкент — 32 фоиз%, Самарқанд — 10 фоиз, Фарғона — 9 фоиз%, Андижон — 8 фоиз, Наманган — 7 фоиз тўғри келади", — деб таъкидлашди Марказий банкда.

Валютани аҳолига сотишга келадиган бўлсак, Ўзбекистон банклари аҳолига 56 миллион доллар сотишган. Бу жараён тўрт ой давомида доимий ижобий динамикага эга бўлди: сентябрда — 3,9 миллион доллар, октябрда — 11,9 миллион доллар, ноябрда — 17,8 миллион доллар, декабрда — 22,3 миллион доллар.

"Чет эл валютасини жисмоний шахсларга сотиш ҳажмининг ойма-ой ўсиши, импорт қилувчи хусусий тадбиркорларнинг норасмий бозордан  банк секторига ўтиши билан изоҳланади, уларнинг умумий сотишдаги улуши 60 фоиз ёки 33,5 миллион долларни ташкил қилди", — дея маълум қилишди Марказий банкда.

Банкларда доллар сотиб олиш бўйича етакчи бўлган ҳудудлар бу: Тошкент — 48 фоиз, Тошкент вилояти — 12 фоиз, Наманган ва Фарғона — 9 фоиз, Хоразм — 7 фоиз.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2017 йил 5 сентябрдаги жисмоний шахслар банклар орқали айирбошлаш йўлга қўйилганди. Валюта сотиб олиниши тижорат банкларнинг конверсион бўлимларда халқаро тўлов карталарига туширилиши орқали амалга оширилмоқда. Ушбу карталардан фойдаланиш чет эл мамлакатларда ҳеч қандай чекловлар йўқ.