Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулазиз Кoмилов Афғонистонда тинчлик ўрнатишга бағишланган "Тошкент анжумани" ўтказишни таклиф қилди
20.01.2018 22:04,  
3

Нью-Йоркда БМТ Хавфсизлик Кенгашида 19  январ куни бўлиб ўтган Ўрта Осиё ва Афғонистонга бағишланган дебатларда  Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кoмилов сўзга чиқди.

Сўз бошида Камилов, ушбу дебатлар ўтказиш ташаббуси билан чиққан Қозоғистон Республикасига миннатдорлик билдирди.

Ундан сўнг вазир Ўзбекистон президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 72 сессиясида сўзлаган нутқига асосланган ҳолда, Ўрта Осиё барқарорлигининг асосий шарти Афғонистонда барқарорлик ўрнатиш эканлигини айтиб ўтди.

“Бугунги кунда Афғонистон ичида мавжуд қарама-қаршиликнинг ягона ечими бу – тинчлик йўлини танлашдир.

Вақт шуни кўрсатмоқдаки, марказий ҳукумат ва барча ички сиёсий кучлар орасидаги тўғридан-тўғри суҳбат, дастлабки шартларсиз, афғонистонликлар бошчилигида, БМТнинг фаол иштирокида бўлиб ўтиши керак.

Бизнинг фикримизча, айни дамда ушбу давлатда тинчлик ўрнатиш жараёнини ишга тушириш учун қуйлай шароит пайдо бўлмоқда.

Ушбу жараённинг айрим йўналишлари бўйича турли фикрлар мавжуд бўлишига қарамасдан, халқаро ҳамжамиятда “Толибон” билан тинчлик музокаралари ўтказиш кераклигини англаш ва Афғонистоннинг қўшни мамлакатлар билан савдо-иқтисодий ва инфратузилмавий алоқалар ўрнатишини қўллаб-қувватлаш тобора ўсиб ормоқда.   

Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши, Евроосиё қитъасидаги барча мамлакатларга фойдали бўлади. Автомобилл йўллари ва қувурлар қурилиши ҳамда барча йўналишларда ҳудудий ва ҳудудлараро савдо-сотиқ миқдори ошади.

Бунинг учун:

Биринчидан, Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликнинг асосий масалалари бўйича кенг халқаро консенсусга (келишув) эришиш керак

Иккинчидан, марказий ҳукумат ва қуролланган мухолдифатнинг асосий кучлари орасида тўғридан-тўғри суҳбат орқали умуммиллий ярашиш ўрнатиш керак.

Айнан ушбу мақсадда, Ўзбекистон ва Афғонистон биргаликда 2018 йил март ойининг охирида Тошкентда “Афғонистон – тинчликка йўл” мавзусида конференция ўтказиш ташаббуси билан чиқмоқда.

Ушбу анжуман 2018 йил феврал охирида Қобулда бўлиб ўтадиган тинчлик музокараларининг мантиқий давомига айланиши керак.

Ўзбекистон бу борада ўз тажрибасига эга. 1999 йилда Тошкентда “6+2” форматида учрашув бўлиб ўтган эди. Унда Россия ва АҚШ ҳамда Афғоистондаги мухолифатчи кучлар вакиллари иштирок этган эди.

Тошкентдаги анжуманнинг асосий мақсади – Афғоистонда тинчлик ўрнатиш жараёнининг асосий тамойилларини белгилаб олиш ҳамда ҳукумат ва мухолифатчи кучлар орасида тинчлик жараёнини “бошлаб юбориш” механизмини ишлаб чиқиш киради.

“Тошкент анжумани”нинг юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида  унга, афғонистонлик ҳамкорларимиз фикрини инобатга олган ҳолда,  БМТ бош котиби Антониу Гутерришни, БМТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили ЕИ ташқи ишлар ва хавфсизлик бўйича бош вакили, Россия, Хитой, АҚШ, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Туркия, Саудия Арабистони ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ТИВ раҳбарларини таклиф этамиз.

Ушбу ташаббус жаҳон ҳамжамиятининг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва барқарор ривожланиш ўрнатишга бўлган қатъиятини яна бир бор тасдиқлайди”, — деди Кoмилов.  

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарига асосан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан