Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Меҳнат мигрантлари 2017 йилда Москва бюджетига 15,7 миллиард рубл даромад келтиришди
23.01.2018 19:07,  
2

Москва кўп тармоқли миграция маркази (ММС) 2017 йилда хорижий фуқароларга 453 мингдан ортиқ меҳнат патентларини берган, бу 2016 йилнинг мос даврига нисбатан 12 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Москва ҳукумати, иқтисодий сиёсат ва ривожлантириш департаменти раҳбари Владимир Ефимов маълум қилди.

Ўтган йили меҳнат мигрантларидан 15,7 миллиард рубл келиб тушди, бу 2016 йилга нисбатан 9 фоизга кўпайган.

Ефимов сўзларига кўра, «чекловлар (квота)» меҳнат патентларига алмаштирилди, ҳудудларга ўз меҳнат бозорлари ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда патент тўлов қийматларини белгилаш ҳуқуқи берилди.

Миграция маркази бош директори Николай Федосеев сўзларига кўра, меҳнат патентларини олиш оддий ва шаффоф тартиби меҳнат мигратларини қонуний йўл билан ҳужжатларини расмийлаштиришга ундамоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Москва вилоятида меҳнат патент тўлови 7,5 фоизга — 4 мингдан 4,3 минг рублга кўпайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан