Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Осиё чемпиони!
27.01.2018 16:53,  
14

Равшан Ҳайдаров мураббийлик қилаётган Ўзбекистон U23 термаси ўз тарихида илк бор Осиё чемпионлигини қўлга киритди.

Хитой мезбонлигида ўтган Осиё Чемпионатининг финалида ўзбекистонлик футболчилар Вьетнамга қарши майдонга тушди ва 119-дақиқада урилган гол эвазига зафар қучди.

Финал иштирокчилари қор билан қопланган стадионга чиқиб келди. Беллашувнинг 8-дақиқасида ўзбекистонлик футболчилар бурчак зарбасидан кейин олдинга чиқиб олди. Вьетнамлик ҳимоячилар Рустам Ашурматовни қўриқлай олмади ва «Бунёдкор» ҳимоячиси боши билан аниқ зарба йўллади.

Бўлим якунига 4 дақиқа вақт қолганида эса мувозанат тикланди. Вьетнам терма жамоаси аъзолари жарима зарбасидан қойилмақом тарзда фойдаланиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди.

Танаффус ҳам битта бўлим билан тенг вақт давом этди. Унинг давомида майдон қордан анча тозалаб олинди. Шунингдек, оқ формада тўп сураётган ва бу билан телетрансляциялар сифатига ҳам таъсир кўрсатаётган ўзбекистонлик футболчилар иккинчи бўлимда майдонга кўк рангли либосда чиқиб келишди.

Иккинчи 45 дақиқаликда гарчи қор анча тозалаб қўйилган бўлса-да, гол уришнинг иложи бўлмади. Шу тариқа ҳакамлар 15 дақиқадан иккита қўшимча тайм белгилашга мажбур бўлди.

117-дақиқага келиб Равшан Ҳайдаров баланд бўйли ҳужумчи Андрей Сидировни майдонга туширди. Айнан у 119-дақиқада бурчакдан етказиб берилган тўпни боши билан уриб, дарвозага жойлаб қўйди ва жамоасига чемпионлик тақдим этди.

Осиё Чемпионати U23

Финал

27 январь, шанба

Ўзбекистон — Вьетнам 2:1

Голлар: Рустам Ашурматов, 8 (1:0). Нгуен Хаи, 41 (1:1). Андрей Сидиров, 119 (2:1).

Ўзбекистон: Ботирали Эргашев — Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Аббос Отахонов (Бобур Абдухолиқов, 103), Азиз Ғаниев, Одил Ҳамробеков, Жасур Яхшибоев (Дониёр Нарзуллаев, 46), Забиҳилло Ўринбоев, Жавоҳир Сиддиқов (Андрей Сидиров, 117), Достон Ҳамдамов, Достон Турсунов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан