Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коррупцияда гумон қилинган Саудиялик шаҳзодаларнинг барчаси озод этилди
30.01.2018 23:35,  
2

Саудия Арабистони ҳукумати коррупцияда гумонланиб қўлга олинган барча юқори мансабли шахсларни озод этди, улар Ар-Риёддаги Ritz-Carlton беш юлдузли меҳмонхонасида ҳибсда сақланган. Бу ҳақда Reuters саудиялик юқори лавозимли амалдорга асосан хабар бермоқда.

Яқин вақт ичида меҳмонхона нормал режимда ишлай бошлаши таъкидланмоқда.

Saudi Bunladin Group компанияси раҳбари Бакр бин Ладен ва унинг қариндошлари озодликка охиргилардан бўлиб чиқарилганлиги маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 5 ноябрида 11 нафар шаҳзода, тўрт нафар амалдаги ва ўнлаб собиқ вазир қўлга олинган эди. 22 январь куни улар 100 миллиард доллар тўлаган тақдирда ҳукумат уларни озод қилиш ва ҳибсга олинган шаҳзодалардан барча айбловларни олиб ташлашга тайёр эканлигини билдирган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан