Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда қиймати 1,4 млрд бўлган High Tech City лойиҳасининг биринчи босқичи бошланди​
4.02.2018 16:00,  
10

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Жанубий Кореянинг POSCO Daewoo корпорацияси 1 февраль куни High Tech City лойиҳасини биргаликда амалга ошириш бўйича қўшимча келишув имзолади. Бу ҳақда, қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Келишув 22 ноябрь куни Сеулда имзоланган, 1,4 миллиард доллар қийматдаги юқори технологик туман қурилиши борасидаги ҳужжатни тўлдиради.

Ҳужжатга кўра, томонлар лойиҳани амалга оширишнинг биринчи босқичига қадам қўяди. Ушбу босқичда қўшма ишчи гуруҳ тузилиб, у лойиҳа сифатли ва тезкор амалга оширилишининг барча босқичларини, қурулиш майдонининг танланиши, консептуал режа ишлаб чиқилиши ва бирламчи техник-иқтисодий асоснома тузилишини мувофиқлаштириш учун жавобгар бўлади.

50 гектар ҳудудда бизнес-марказлар, уй-жой, илмий-тадқиқот марказлари, таълим, тижорат, саноат муассасалари ва бошқа объектлар жойлашади. Барча объектлар «ақлли» технологиялар, жумладан, энергия тежовчи тизимлар ва бинолар автоматизациясидан фойдаланилган ҳолда қурилади.

Кореялик мутахассислар Тошкентда шаҳарчилик таҳлилини ўтказиб, Tashkent City ва Nurafshon сингари ўхшаш лойиҳаларни ўрганиб чиқди. Ҳозирги пайтда янги туманни жойлаштиришнинг тўрт варианти кўриб чиқилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан