Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москвада охирги 100 йилда энг кучли қор ёғини кузатилмоқда: ҳарбийлар тозалаш ишларига жалб қилинган
5.02.2018 09:25,  
10

Ушбу дам олиш кунлари, 3-4 февралда Москва энг кучли қор ёғини бўлиб ўтмоқда. Икки кун давомида ёққан қор қалинлиги 40 см дан ошди. Синоптиклар хабарига кўра бундай кучли қор ёғини охирги 100 йилда кузатилмаган.

Москва бўйлаб 370га яқин дарахтлар қулаб тушган, бир киши қурбон бўлган бир неча киши жароҳатланган. Москва метросининг, бир қисми ер устидан ўтган, Фили йўналишида, темир йўлга дарахт қулаб тушиши оқибатида метрополитен ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Шунингдек симлар узилиши ва дарахтлар қулаши оқибатида бир неча трамвай йўналишлари ҳам вақтинча ишламаяпти.

Якшанба куни Москвада қор қатламининг умумий қалинлиги 60 сантиметрдан  ошиши кутилмоқда. Феврал ойи учун одатий норма эса — 35 см.

Ушбу қор уюмларини тозалаш учун ўаҳар кўчаларида 15 минг техника 70 минг ишчилар ишламоқда. Ўтган сутка давомида шаҳардан 800 минг кубометр қор олиб чиқиб кетилган.

Шаҳарнинг асосий кўчалари ҳар тўрт соатда махсус автомобиллар ёрдамида супурилмоқда ва қор эритувчи реагентлар, мармар кукуни билан ишлов берилмоқда.

Москва шаҳар транспорти тизими кучайтирилган тартибда ишламоқда. Метрополитеннинг 1800 дан ортиқ ходимлари кириш йўлаклари ва метрополитенга яқин ҳудудларни тозаламоқда.

Москва регионларида кучли қордан кейин юзага келган улкан уюмларни тозалаш ишларига ҳарбийлар жалб қилинган. Бу ҳақда Ғарбий округ матбуот-хизмати Интерфаксга маълум қилган.

Об-ҳаво туфайли Москва аэропортларида ушлаб қолинган авиапарвозлар сони 100дан ошди. Якшанба куни кечқурун ҳаво ҳарорати —10 даражагача совиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан