Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сайёҳларга жамоат жойларида эркин тасвирга олишларига рухсат берилади
6.02.2018 22:51,  
7

Ўзбекистонда туристлар томонидан жамоат жойлари, бино ва иншоотларни фото ва видео суратга олиш ҳеч қандай чекловларсиз амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида сўз боради.

Рўйхати қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ҳамда барча турдаги суратга олишлар тақиқланганлиги ҳақидаги тегишли кўрсаткичлар ўрнатилган объектлар мустасно қилинади.

Бу каби объектлар рўйхати Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилиб, кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган.

Президент қарорида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги ҳамда «Ўзбеккино» миллий агентлигининг буюртманомаларига кўра хорижий ижодий гуруҳларга республиканинг туризм салоҳияти тўғрисидаги фото ва видеоматериалларни тайёрлаш учун учувчисиз учиш аппаратларини, жумладан, дронларни Ўзбекистон ҳудудига вақтинча олиб кириш ва улардан фойдаланиш учун рухсатномаларни бериш тартибини кўзда тутадиган Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан