Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳарбий хизматчилар Инҳа университетида малака оширмоқда
20.02.2018 12:19,  
8

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тизимидаги бир гуруҳ офицер ва сержантлар Тошкентда Инҳа университетида ахборот-коммуникация технологияларига оид билим ва малакаларини оширмоқда, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон  Мудофаа вазирлиги.

“Инҳа университетининг етук мутахассислари томонидан махсус дарслар ўтилмоқда. Ҳар бир машғулотни қунт ва қизиқиш билан ўзлаштирмоқдамиз. Ушбу инновацион билим ва кўникмалар келгусида нафақат ҳарбий хизмат жараёнида балки, ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида қўл келиши шак-шубҳасиз”, —  дейди капитан Лутфулло Муродов.

Ўқув муддати икки ҳафта бўлган ушбу ўқув курслари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида икки ҳафталик ўқув курслари ташкил этилди. Ўқув курсини муваффақиятли тугатган ҳарбий хизматчиларга махсус сертификатлар берилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 4 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малакасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолаган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан