Владимир Путин бугун Ўзбекистон делегацияси билан учрашади

22.02.2018 | Ўзбекистон | 2700

Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни Москвада Ватан ҳимоячиси кунига бағишланган, бир неча хорижий мамлакатлар делегациялари таклиф этилган тантанали кечада иштирок этади, деб хабар қилмоқда Кремль матбуот хизмати.

"Давлат Кремль саройида Владимир Путин тантанали кечага таклиф қилинган Арманистон, Венесуэла, Қозоғистон, Қатар, Мўғулистон, Сербия, Ўзбекистон, Беларусь, Озайрбайжон ва Қирғизистон делегациялари раҳбарлари  билан учрашади ва Россия Қуролли кучларининг ҳарбий ва фуқаро хизматчиларини, ветеранларини келаётган байрам билан табриклайди", — дейилган расмий хабарда.