Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда Россиянинг бешта етакчи олийгоҳи филиали очилади
24.02.2018 15:16,  
6

Ўзбекистонда яқин фурсат ичида Россиянинг бешта етакчи олий ўқув юрти филиаллари очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кoмилов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан ҳамкорликда ўтказган матбуот анжуманида маълум қилди.

Комиловнинг сўзларига кўра, маданий-гуманитар соҳа икки мамлакат ҳамкорлигининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

"Ўзбекистонда яқин фурсат ичида "Москва пўлат ва қотишмалар" миллий тадқиқот технология университети, Бауман номидаги Москва давлат техника университети, Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университети, Москва архитектура университети, Россия технология университети филиалларининг очилиши режалаштирилгани ушбу йўналишдаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади", — деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Абдулазиз Комиловнинг билдиришича, бундан ташқари, Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкентдаги филиали кенгайиши кўзда тутилмоқда, бу ерда амалий математика ва информатика, психология мутахассисликлари бўйича магистратура йўналишлари жорий этилади.

Аввалроқ Ўзбекистон Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги вакиллари Москва пўлат ва қотишмалар институти филиали 2018 йилда дастлабки талабаларни қабул қилишини билдирганди. У Олмалиқдаги лицейлардан бири негизида фаолият олиб боради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан