Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда яна автоҳалокат: икки ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
6.03.2018 12:00,  
13

Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятида содир бўлган автотўқнашув оқибатида Ўзбекистоннинг икки фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

"5 март куни соат 10:50 да Қозоғистон Республикаси Актюбе вилояти Олке қишлоғи ҳудудидан ўтувчи "Самара-Чимкент" автомобил йўлининг 778 км.да Тошкент – Санкт-Петербург йўналишида ҳаракатланаётган давлат рақами Д 432 АДА 04 "КАМАЗ" юк автомобили билан давлат рақами 505 198 РУС "Опел-Астра" енгил автомашинасининг тўқнашуви натижасида 2 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳалок бўлган", — дейилади хабарда.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар вазирликлари ҳамда Қозоғистон ИИВ Фавқулодда вазиятлар Комитети билан ҳамкорликда ҳалок бўлган фуқароларнинг шахси аниқланди.

Улар Андижон вилояти Асака туманидаги "Ўзбекистон" ҚФЙ, Дўрмон кўчасида яшаган Исаков Зохиджон Мансурович ва Юлдашев Қодиржон Комилович бўлишган.

Маълум қилинишича, ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадлари Оқтўбе шаҳар моргида сақланмоқда. Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Қозоғистон ИИВ Фавқулодда вазиятлар Комитети билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб келиш ва яқин қариндошларини хабардор қилиш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги содир бўлган ҳодиса юзасидан маълумот олиш учун ФВВнинг +99871 147-10-50 "тезкор рақами"га мурожаат қилиш мумкинлигини билдирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан