Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент кўчалари қоронғулиги учун танқид қилинган «Тошшаҳарнур» журналистларни судга бериши билан қўрқитмоқчи бўлди
7.03.2018 09:11,  
25

Тошкентда ЙТҲлари кўпайиб кетганига кўчаларнинг тунда яхши ёритилмагани сабаблиги ҳақидаги мақола жамоатчиликнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Аксарият фойдаланувчилар мақолада кўтарилган муаммони оқлаб ўз маҳаллаларидаги вазиятларни ҳам айтиб ўтди. Шунингдек, бу муаммога «Тошшаҳарнур» ДУК ҳам ўз муносабатини билдирди. Танқид остига олинган давлат унитар корхонаси мақоладаги журналист фикри ва далилларини асоссиз, деб билиб унга раддия эълон қилишни сўради ва акс ҳолда судга беришини маълум қилди.

Бир неча йиллик муаммо, суратга олиб ўргана бошлаган муддатдан ҳисобласак 1-2 ойдан буён Тошкент шаҳар кўчалари (машиналар қатнови кўпроқ бўлган) яхши ёритилмаслиги, симёғочлар асосан катта йўлнинг фақат бир тарафида ёки икки-уч симёғоч оралаб биттаси ёритилишини кузатилди. Бу вазият ҳайдовчиларга қанчалик салбий таъсир этиши ўрганилди. Ички ишлар вазирлиги томонидан қоронғуда содир бўлаётган йўл транспорт ҳодисалари фоиз кўрсаткичи билан танишиб якуний хулоса билан «Тошшаҳарнур» ўз ишига маъсулиятсизлиги оқибатида тунда жиноят ва ЙТҲлар рўй бериши нисбатан кўпроқ кузатилаётгани танқид қилинди.

Шундан сўнг таҳририятга хат келибди. Хатнинг антиқалиги шунда эдики, биринчи варақда Тошкентнинг айрим мақолада келтирилган ҳудудлари қоронғулиги бўҳтон эканлиги ва бу туҳмат учун ташкилот судга беришини иддао қилган.

Бу икки варақ хатдан ҳам қувонтирган иш кўчалардаги ўзгариш бўлди. Сўнгги кунларда Тошкентнинг айнан мақолада қайд этган ҳудудларидаги барча симёғочлар ёритила бошлади. Узоқ давом этаёган созлаш ишлари мақоладан кейин тезлашиб ниҳоясига етди чоғи.

«Тошшаҳарнур» мақола орқали уларни обрўсизлантирилганини пеш қилади. Аммо у кимнингдир отасидан қолган хусусий корхона эмаски, мақоладан сўнг «обрўсизланиб, зарарга кирдик» деб иддао қилса. «Тошшаҳарнур» халққа хизмат қилувчи вазирлик тасарруфидаги ташкилот шундай экан халқдан фикр олиб ёзилган мақолани асоссиз ва туҳмат дейишга ҳақли эмас. Қолаверса, демократик жамиятда фикр учун суд қилмайдилар.

Ички ишлар вазирлиги ходимининг маълумотларига кўра, Тошкент кўчаларнинг тўлиқ ёритилиши натижасида ЙТҲ ва тунгги жиноятлар 10-15 фоизга камайиши мумкин. Шу кўрсаткични ҳисобга олган ҳолда ёруғ кўчалардан умид қилиб ташкилот танқид қилинди. Мақсад кимнидир курсисидан маҳрум қилиш эмас, балки ўз ишига янаям маъсулиятли бўлишини сўраш эди.

Журналистлар охирги йилларда фақат хонандаларни танқид қилиб келгани учунми, юқори ташкилотларнинг танқидни ҳазм қилишлари осон бўлмади. «Тошшаҳарнур» коррупцияда айблангани йўқ ёки «чироқларни ўчириб тежаш эвазига пулни чўнтакка ураяпти», деган фикрга шаъма қилинмади ва бунга асос ҳам йўқ. Тунги қоронғу шаҳарнинг аҳолига ноқулайлиги-ю, жиноятчиларга қулайлигини айтилди, холос. ЙТҲлар бўйича маълумотлар осмондан олинмаганлигини исботлаш учун қуйидаги фактларни келтирамиз:

2018 йил 2 февраль куни Тошкент шаҳар бўйича 5 та ЙТҲ содир бўлган бўлиб, улардан 5 таси қоронғу тушган вақтга ва яхши, тўлиқ ёритилмайдиган туманларга тўғри келади. Мазкур ЙТҲлар оқибатида 5 киши жабрланган.

5 февраль куни Тошкент шаҳри бўйича 5 та ЙТҲ содир бўлган ва уларнинг 3 таси қоронғу вақтга ва воқеа содир бўлган жойи мақолада келтирилган туманларга тўғри келади. Мазкур авария оқибатида 5 киши жароҳатланган.

7 февраль куни Тошкент шаҳри бўйича 7 та ЙТҲ содир бўлган ва улардан 5 таси қоронғуда, айнан яхши ёритилмаган Сергели, Юнусобод туманлари кўчаларида содир бўлгани қайд этилган. Бу авариялар оқибатида 2 киши вафот этиб, 5 киши жабрланган.

Бу каби далилларни яна хоҳлаганча тақдим этиш мумкин. Мақолада тўплаган далил ва фактларнинг бир кичик бўлаги келтирилганди.

Қоронғуда кўчани кесиб ўтиш оқибатида йўл транспорт ҳодисасига учраб ногирон бўлиб қолган фуқаролар айбловини, фуқароларнинг кўчалар қоронғу бўлгани сабаб фарзандининг кеч ўқишдан қайтишидан хавотир олишини, хилват жойда фарзандларининг муштлашгани, қоронғуда ўғирлик содир бўлгандан жабрланганлар фикрларини, айрим маҳаллаларда ҳали ҳамон симёғочларнинг авария ҳолатида экани каби ўнлаб далил ва фактларни ҳам келтириш мумкин эди.

Муҳими «Тошшаҳарнур» ёддан чиққан кўчаларни ёритишни бошлади. Танқид нишонга тегди. Шундай бўлса-да мазкур масала омма муҳокамасига қўйилишини истаймиз. Зеро, ким хақ, ким ноҳақ экани ҳақида жамоатчиликнинг ўзи хулоса чиқарсин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан