Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буюк Британия Россия билан муносабатларини тўхтатмоқда
15.03.2018 00:40,  
10

Буюк Британия "Скрипаль иши" туфайли Россиянинг 23 нафар дипломатини мамлакатдан чиқариб юборади, деди Британия Бош вазири Тереза Мэй парламентдаги чиқиши давомида.

Лондон Москва билан барча иккиёқлама муносабатларни вақтинча тўхтатади, олий даражадаги амалдорлар ва қирол оиласи аъзолари эса Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича чемпионатга ташриф буюрмайдиган бўлди.

Буюк Британия шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга юборган таклифномасини чақириб олди.

Эслатиб ўтамиз, Разведка Бош бошқармаси собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи ўтган ҳафтанинг бошида Британиянинг Сосбери шаҳрида заҳарланиш гумони билан касалхонага ётқизилган эди.

Шу ҳафта душанба куни Тереза Мэй ушбу ҳодисада Россиянинг алоқадорлиги эҳтимолга анча яқинлиги ҳақида маълум қилди. Мэйга кўра, ота-болага Россияда ишлаб чиқарилган асабни фалаж қилувчи модда билан ҳужум уюштиришган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан