Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Facebook асосчиси бир суткада бойлигининг катта қисмини йўқотди
20.03.2018 16:22,  
11

​Facebook асосчиси Марк Цукерберг 19 март куни 6 миллиард доллар зарар кўрди. Бунга мазкур ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг маълумотлари тарқалиб кетганлиги ҳақида янгилик сабаб бўлди.

CNBC’нинг маълум қилишича, Facebook акциялари 19 март куни 8 фоизга тушиб кетган. Бунга дам олиш кунлари Дональд Трампнинг сайловолди кампанияси манфаатлари йўлида сайловчиларнинг фикрини ўрганган Cambridge Analytica маълумотлари сабаб бўлди. Улар ижтимоий тармоқнинг 50 миллиондан ортиқ фойдаланувчисини улардан рухсат олмай шахсий маълумотларини таҳлил қилган.

Бунинг оқибатида Цукерберг 6,06 миллиард доллар йўқотиб, Bloomberg кўрсаткичи бўйича дунёндаги энг бой тўртинчи инсонга айланиб қолди. Ундан олдинги поғоналардан Жефф Безос, Билл Гейтс ва Уоррен Баффет ўрин олган.

Facebook Cambridge Analytca’га ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлигини билдирди. Шунга қарамай кўплаб таниқли шахслар, жумладан, америкалик сиёсатчилар ҳам ушбу можарога ўз фикрини билдирди. АҚШ Демократлар партияси вакили сенатор Марк Уорнернинг айтишича, Facebook’нинг сиёсати «ёввойи ғарб» даврини эслатмоқда.

Шу билан бирга аниқлик киритилишича, Cambridge Analytica’га маълумотларни Global Science Research фирмасига асос солган ўз ходимлари Жозеф Канселлор ва Александр Коган етказиб турган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан