Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европанинг 19 та мамлакатидан Россия дипломатлари чиқариб юбориилиши мумкин
24.03.2018 19:25,  
2

Йигирмага яқин Европа давлатлари собиқ разведкачи Сергей Скрипал ва унинг қизи билан юз берган ҳодисадан сўнг Россия дипломатларини ўз ҳудудларидан чиқариб юборишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда британиянинг The Times нашри хабар қилган.

Нашр ўз исмини ошкор қилмаган манбага таянган ҳолда Франция, Германия, Польша, Ирландия, Нидерландия, Болгария, Чехия, Дания, Эстония, Латвия ва Литва иштирок этиши мумкинлигини хабар қилган.

26 март куни тўрт ҳафта муддатга Европа Иттифоқи элчиси Маркус Эдерер Россиядаги чақириб олинади. ЕИ мамлакатлари раҳбарлари Брюсселда бўлиб ўтган музокаралардан сўнг худди шундай қарорга келишган.

Бундан ташқари ЕИ мамлакатлари Солсберида юз берган ҳодисадан сўнг умумий баённомани тасдиқлашган бўлиб, унда улар Лондоннинг бу ишда Москва жавобгар деган баёнотига қўшилишларини билдиришган ва бу ишда бошқача ҳақиқатга яқин изоҳ бўлиши мумкин эмаслигини маълум қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Буюк Британия ўртасидаги муносабатлар Солсберида юз берган ҳодиса — британия махсус хизматларига ишлаган Разведка бош бошқармасининг захирадаги собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи заҳарланишидан кейин ўткир тус олди. 

Ушбу муносабат билан Британия Бош вазири Тереза Мэй Россияга қарши қатор чоралар эълон қилди: 23 нафар Россия элчисининг мамлакатдан чиқариб юборилиши, олий даражадаги иккиёқлама алоқаларнинг музлатиб қўйилиши шулар жумласидандир.

Россия ТИВ ҳам Буюк Британияга қарши жавоб чораларини эълон қилди ва Британия элчихонасининг 23 нафар дипломатини мамлакатдан чиқариб юборди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан