Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков Ўзбекистонга келди
29.03.2018 16:27,  
2

Бугун Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Меҳмонларни Андижон вилоятидаги “Дўстлик” чегара мажмуасида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов кутиб олди.

Қирғизистон бош вазири Фарғона шаҳрида бўлиб ўтадиган икки давлат чегараолди вилоятлари раҳбарлари Кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этади.

Сапар Исаков Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан тор доирада учрашув ўтказди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳамда чегараолди вилоятлар ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2017 йил 5-6 сентябр кунлари Қирғизистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикасининг чегараолди вилоятлари ҳокимлари ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг чегараолди вилоятларидаги ваколатли вакиллари Кенгашини ташкил этиш тўғрисида англашув меморандуми имзоланган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан