Бишкекда оммавий овқатдан заҳарланиш кузатилди

02.04.2018 | Жаҳон | 2246

Бишкекдаги тўйхоналардан бирида товуқ гўштидан заҳарланганлар сони, 2 апрель ҳолатига кўра, 139 кишига етди. Уларнинг 89 нафари касалхонага ётқизилди. Қолганлари тез тиббий ёрдам кўрсатилгач аҳволи яхшиланганидан сўнг уйларига қайтган. Касалхонага ётқизилганлардан 19 нафари болалардир.

1 апрель куни Республика юқумли касалликлар шифохонаси бош врачи Гулжигит Аалиев тўйхонада заҳарланган 75 одам мурожаат қилгани ҳақида маълумот берган.

"Касалхонага мурожаат қилганлардан 22 нафарига тез ёрдам кўрсатилгач, уйларига жўнатилди. 53 нафари даволанишга ётқизилди. Улардан 11 нафари болалардир. Уларнинг ҳаётига таҳдид йўқ, фақат 63 ёшдаги бир одам оғир аҳволда реанимацияда ётибди," - деди Гулжигит Аалиев.

31 март куни Қирғизистон пойтахтидаги тўйхоналардан бирида республиканинг турли шаҳарларидан келган 190 одам иштирокида тўй бўлиб ўтгани ва тўйдан сўнг 38 киши товуқ гўштидан заҳарланиб касалхонага ётқизилгани хабар қилинган эди.