Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​Ўзбекистонга ҳужумкор Ми-35 вертолётлари нима учун керак?
3.04.2018 17:22,  
115

Россия ва Ўзбекистон 10та Ми-35 зарба берувчи вертолётларини етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолади. Икки мамлакатнинг ҳарбий-техник ҳамкорлиги жадал суръатларда ривожланмоқда. 2016 йилдаёқ Москва ва Тошкент Ўзбекистонга Россиядаги ички нархлар бўйича қурол-яроғ етказиб бериш тўғрисида битим имзолаганди.

Ўзбекистон КХШТ ва Божхона иттифоқига аъзо бўлмасдан ана шундай имтиёзга эга бўлган МДҲдаги ягона мамлакат бўлди. Бу Ўзбекистонга зудлик билан, 2020 йилгача қуролли кучларини замонавийлаштириш ва уларнинг жанговар ҳолатини сезиларли равишда кучайтиришга имкон беради. 

Ўзбекистон ҳарбий қудрат борасида жаҳон рейтингида 133 давлат ичида 48-ўринда туради. Таққослаш учун, бу Қозоғистон (55-ўрин), Озарбайжон (58-ўрин), Ироқ ва БАА (59-60-ўринлар), Афғонистондан (69-ўрин) анча юқори дегани. Ўзбекистон армияси ҳақли равишда Марказий Осиёда энг кучли армия деб ҳисобланади. Тошкент ушбу натижада тўхтаб қолмоқчи эмас. Геосиёсий вазият бўшашишга йўл қўймайди.

АҚШ ва НАТОнинг бир неча йиллик уринишларига қарамасдан, қўшни Афғонистонда турли экстремистик ташкилотлар жангарилари ўз таъсир ҳудудларини кенгайтирмоқда. ИД ва Толибон (мамлакат ҳудудининг 40 фоизга яқинини назорат қилади) ўртасидаги курашнинг кескинлашуви минтақавий кескинликни янада ошириб юборди. 

Ўзбекистоннинг мудофаа харажатлари 2018 йилда ЯИМнинг 4 фоизини ташкил этади ва буни минтақавий барқарорлик ҳамда мамлакатнинг тинч-осойишта ривож топиши учун тикилган 1,4 миллиард долларлик инвестиция дейиш мумкин. Зеро Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистон билан "қайноқ чегара"нинг сезиларли қисми бориш қийин бўлган тоғли ҳудудлардан ўтади. Муҳим операцияларни бажариш учун мобил бўлинмалар ва махсус операциялар кучларининг батальонлари ташкил қилинган. Самарадорлик ва жанговарликни ошириш мақсадида бу бўлинмаларга вертолёт бригадалари берилган.

Мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари ихтиёрида 175 парвоз қурилмаси бўлиб, улардан 25 таси жанговар вертолётлардир (бу маълумотлар эскирган бўлиши эҳтимол). Ва Ми-35 вертолётлари пиёда қўшинларни қўллаб-қувватлаш имкониятини кенгайтиради.

Ми-35М кўп мақсадли зарба берувчи вертолёти – бу жаҳоннинг турли қайноқ нуқталарида ўзини яхши томондан кўрсата олган Ми-24 жанговар вертолётининг (ҳарбийлар уни ўзига хос кўриниши туфайли "тимсоҳ" деб аташади) чуқур модернизация қилиниши натижаси. Шиддаткор, яхши ҳимояланган ва қуролланган Ми-35 олдинги сафдаги ва чуқур мудофаадаги зирҳланган техника ва душманларни йўқ қилиш ҳамда қўшинларни оғир об-ҳаво шароитларида қўллаб-қувватлашга мўлжалланган. Десант ташлаш (саккиз кишигача) ва жароҳатланганларни эвакуация қилиш имкониятига эга.

Вертолет юқори аниқликдаги бошқариладиган ва бошқарилмайдиган қуролга эга. У 23 миллиметрли қўшотар артиллерия ускунаси ва товушдан тез учувчи "Штурм-В" танкка қарши мажмуаси билан жиҳозланган. Вертолётга борт компьютери, сунъий йўлдош навигацияси, замонавий кузатув-мўлжалга олиш тизими ҳамда тунда ва ҳарорат орқали кўриш тизимлари ўрнатилган. Кучли двигателлар унинг тез ва баланд учишини таъминлайди. Ми-35 Ўзбекистоннинг тоғли ва бориш қийин бўлган чегара ҳудудларида минтақавий хавфсизликни таъминлашга ёрдам беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан