Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мутахассис: Ўзбекистон туризмдан йилига 15 млрд доллар даромад олиши мумкин
3.04.2018 20:58,  
24

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг маслаҳатчиси Содиқ Бадак Uzbekistan24 телеканалига интервьюси чоғида Ўзбекистон туризмдан йилига 15 миллиард доллар даромад олиши мумкинлигини маълум қилди.

"Статистика бўйича, дунёда тўрт миллиард инсон саёҳатчи саналади, уларнинг кўпчилиги бир ўлкадан тўрт кунлик ёки ўн тўрт кунлик саёҳатни амалга оширади. Агар уларнинг юздан бири, яъни 15 миллионини жалб эта олсак, шунинг ўзидан 15 миллиард доллар даромад топамиз", — деди Бадак.

Унинг фикрича, Ўзбекистон ҳозирда йилига 10 миллион туристни қабул қила олиш ва йилига 10 миллиард доллар даромад қилиш имкониятига эга.

"Ўзбекистон тўрт фаслда ҳам туристларни қабул қила олади, фақат бунинг учун энг аввало туристик ҳудудларда зарур шарт-шароитларни яратиш лозим. Ўзбекистон – Марказий Осиёнинг гавҳари. Унинг туризм ривожланган манзиллари жуда кўп", — деб таъкидлади мутахассис.

2017 йилги маълумотларга кўра, мамлакатга ташриф буюрган туристлар сони 2,5 миллиондан ошган. Бу 2016 йилга нисбатан 24 фоизга кўпдир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан