Роскомнадзор Telegram'ни Россия ҳудудида блоклаб қўйиш талаби билан судга мурожаат қилди

06.04.2018 | Жаҳон | 2295

Роскомнадзор Россия ҳудудида Telegramни тўсиб қўйиш талаби билан Москванинг Таганский судига мурожаат қилди, деб lenta.ru хабар бермоқда.

Telegram мессенджерининг Россия ҳудудида тўсилишининг сабаби,Telegram Messenger LLP компанияси  Россия Федерал хавфсизлик хизматига фойдаланувчиларнинг ёзишмаларини кузатиб бориш учун калитли кодни тақдим этмаганлигини сабаб қилмоқда. Дуров компанияси 4 апрелгача керакли файлларни тақдим қилиши керак эди, лекин ушбу талабни бажаришдан воз кечишган.

Мессенжер Россияда муаммоларга биринчи марта дуч келаётгани йўқ. 2017 йил июнь ойининг охирида Telegram Роскомнадзорга маълумот тарқатувчи ташкилотлар реестрига киритиш учун маълумот беришдан бош тортгач, блоклаб қўйилишига бир бахя қолди.