Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия депутатлари ЖЧ-2018 вақтида ахлоқ полициясини ташкил қилишмоқчи
6.04.2018 17:53,  
7

Россия Давлат Думаси депутати Виталий Милонов мамлакат Ички ишлар вазири Владимир Колокольцевга мурожаат этишни режалаштирмоқда. У ИИВ қошида футбол бўйича жаҳон чемпионати вақтида одоб ва ахлоқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш билан шуғулланадиган экспериментал отрядни шакллантириш таклифи билан чиқмоқчи.

Депутат Милоновнинг фикрича ахлоқ полицияси отрядлари профессионал тиланчилар, киссавурлар ва бошқа "антиижтимоий шахслар"га, хусусан, фоҳишаликка жалб қилинганларга ҳам қарши курашади, дея таъкидламоқда.

"Шубҳасиз, ўша кунларда полициянинг қўшимча кучлари ва бошқа куч хизматлари ишга жалб қилинади. Аммо ахлоққа зид ҳолатларга қарши кураш самарали кечиши учун мафкуравий жангчилар — қонун, маданият ва анъанага қаттиқ амал қиладиган ҳақиқий ватанпарварларни жалб қилмоқ керак", — деди Милонов.

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати Россияда 14 июндан бошланиб, 15 июлга қадар давом этади. Ўйинчилар учрашувлар Россиянинг 11 та шаҳрида кечади. Булар: Москва, Санкт-Петербург, Самара, Саранск, Ростов Дон, Сочи, Қозон, Калининград, Волгоград, Қуйи Новгород ва Екатеринбург.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан