Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистон самолётлари Ўзбекистонда таъмирланади
9.04.2018 14:31,  
2377

Uzbekistan Airways Technics компанияси афғон самолётларига техник хизмат ва таъмирлаш ишларини амалга оширади. Бу ҳақда келишув Ташқи савдо вазирлигида Афғонистон траспорт вазири Мухаммад Хамид Тахмаси билан эришилди.

"Шунингдек, Ўзбекистон Афғонистон учун авиация соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда ёрдам беради", — деб таъкидланди вазирликда.

Uzbekistan Airways Technics миллий авиаташувчи Uzbekistan Airways компаниясининг корхонаси ҳисобланади. Ўтган давр мобайнида 80 мингдан ортиқ самолётларни капитал таъмирлашдан чиқарди.

Бугунги кунда корхона маҳаллий ва хорижий компания самолётларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча зарур техник жиҳозларга ва юқори малакали кадрларга эга. Бу ерда ҳар йили камида 10 та хорижий авиакомпания самолётлари таъмирланади. Улар асосан Россия ва Қозоғистон самолётларидир.

Асосий истиқболли буюртмачилар — Афғонистон, Хитой, Эрон, Туркманистон, Тожикистон ва бошқа МҲД давлатлари. Бу минтақада 5 минг километр масофада бу даражадаги қувватга эга бўлган компания мавжуд эмас.

Ўтган йил ноябр ойида афғон Kam Air авиакомпанияси Тошкент ва Қобул ўртасида авиақатновни йўлга қўйганди. Афғон авиаташувчининг биринчи самолёти 29 ноябр куни Тошкентда қўнганди.

Шунингдек, ушбу авиакомпаниянинг бир нечта пилотлари "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ўқув-машқ марказида тайёргарликдан ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан