Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк картадан қанча миқдорда хорижий валюта ечиб олиш мумкинлигига аниқлик киритди
12.04.2018 20:09,  
5

Ўзбекистон Марказий банки валюта операциялари борасидаги сўровлар юзасидан маълумот берди. Банк матбуот хизматининг билдиришича, юридик шахслар жорий халқаро операциялар бўйича хорижий валютани тижорат банкларидан чекланмаган миқдорда харид қилишлари мумкин; экспорт билан шуғулланувчи фирма ва бошқа субъектлар хорижий валютадан тушумини мажбурий сотиш талабисиз фойдаланишлари мумкин.

Фуқаролар банк карталаридаги хорижий валютани ҳеч қандай чекловларсиз ечиб олишлари, онлайн-тизимлар орқали ўтказишлари, рухсатномасиз 5 минг долларгача маблағни республика ташқарисига олиб чиқишлари мумкин, фақат 2 минг доллардан ортиқ маблағ бўлган тақдирда мажбурий декларациялаш лозим бўлади.

Якка тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари ўзларининг банкдаги ҳисобварағидан нақд валютани чекланмаган миқдорда ечиб олиши мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистонда шу йилнинг 1 ноябрига қадар туну кун ишлайдиган автоматлашган валюта алмаштириш пунктлари ишга тушиши хабар қилинганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан