Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Машҳур ишбилармон Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тайинланганлиги расман эълон қилинди
26.04.2018 17:58,  
54

"Artel", "Imzo" корхоналари муассиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди, бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

"2018 йил 26 апрел 15-00 да Тошкент шаҳар ҳокимлигида бош вазир иштирокида навбатдан ташқари 35-сессияда, Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг номзоди кўрсатилди. Депутатлар ушбу номзодни бир овоздан тасдиқлашди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди", — дейилган хабарда.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Абидович 19575 йил 2 январда Тошкентда туғилган. 1991-1996 йилларда Тошкент давлат Иқтисодиёт университетида таҳсил олган. Мутахассислиги иқтисодчи. 2015 йил "Дўстлик" ордени билан мукофотланган. Тошкент шаҳар "Артел Инжиниринг" МЧЖ директори лавозимида ишлаб келган. 

Аввалроқ, 2012 йилдан бери Тошкент шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритган Раҳмонбек Усмонов ўз вазифасидан озод этилгани, у Автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида хабар бергандик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан