Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ўзбекистон ҳаво йўллари" олтита самолётини сотувга қўяди
2.05.2018 15:41,  
3

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси шу йилнинг 1 майидан бошлаб Ил-114-100 русумидаги самолётлардан фойдаланишни тўхтатди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб самолёт паркини унификациялаш, парвозлар самарадорлиги ва рентабеллигини ошириш мақсадида авиакомпания Ил-114-100 русумидаги самолётлар эксплуатациясини тўхтатди", — дейилади хабарда.

Хабарга кўра, Миллий авиакомпаниянинг ИЛ-114-100 самолётларини эксплуатациядан чиқариш тадбирлари режасига мувофиқ, авиапаркда мавжуд бўлган 6та самолёт сотувга қўйилади.

"МАК ривожланиш стратегиясига мувофиқ, авиапаркини замонавий флотга эга авиаташувчи мақомини таъминлаб берувчи ҳаво кемалари билан янгилаш дастурини амалга оширмоқда", — дейилади хабарда.

Ил-114-100 самолёти учувчилари МАК томонидан эксплуатация қилинаётган Боинг ва А320 самолётларига босқичма-босқич қайта ўқитилмоқда.

ИЛ-114-100 самолётларидан маҳаллий йўналишларда фойдаланилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан