Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Араб давлатлари лигаси Қуддуснинг янги мақомини тан оладиган давлатлар билан муносабатни қайта кўриб чиқади
19.05.2018 18:35,  
19

Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олган ва ўз элчихонасини у ерга кўчирган Гватемала ва бошқа давлатлар билан муносабатлар қайта кўриб чиқилиши даркор, деб баёнот қилди Араб давлатлари лигаси Бош котиби Аҳмад Абул Гейт.

"Биз ўз элчихонасини Қуддусга кўчирган Гватемала ҳаракатларини қоралаймиз. Араб давлатларининг ушбу мамлакат ва шундай қадам қўйишга қарор қиладиган бошқа мамлакатлар билан муносабатлари қайта кўриб чиқилмоғи лозим", — деб айтган АДЛ Бош котиби Қоҳирада ўтказилган панараб мамлакатлари фавқулодда мажлисида.

Ўтган чоршанба куни Гватемала ўз элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчирган биринчи Марказий Америка мамлакатига айланди. Гватемала шундай қадамга жазм этган АҚШдан кейин дунёдаги иккинчи давлат бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан