Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Олмаотада 22 нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароси жиноий жавобгарликка тортилди
29.05.2018 18:12,  
14

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 13 нафар Ўзбекистон ва 9 нафар Тожикистон фуқароси жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Алмати Ички ишлар департаменти матбуот хизмати хабар берди.

“Аввалроқ Қозоғистон миграция қонунчилигини қўпол равишда бузган бу фуқароларга нисбатан суд уларнинг мамлакатни ўз ихтиёрлари билан тарк этишлари лозимлиги ҳақида қарор чиқарган. Аммо улар бу талабни бажаришмаган. Шаҳарда ўтказилган “Нолегал” тезкор-профилактика тадбири давомида улар қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят қонунчилигига асосан иш кўрилади”, - деди Олмаота шаҳар Ички ишлар департаменти миграция хизмати бошқармаси бошлиғи Айдин Бельгибаев.

Унинг айтишича, тадбирлар давомида 1100 дан ортиқ хорижлик фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилган, суд қарорларига асосан 229 хорижлик мамлакатдан чиқариб юборилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан