Автотранспортда юкларни ташиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

30.05.2018 | Ўзбекистон | 3085

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги қарори билан Ўзбекистонда автомобил транспортида юкларни ташиш қоидаларига ўзгартириш киритилди, деб хабар қилди Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" Telegram-канали.

Эндиликда ушбу қарор талабларига асосан қурилиш объектларидан умумий фойдаланиладиган йўлларга кузов ва ғилдиракларни ювмасдан чиқишига йўл қўйилмайди.

Шунингдек, қурилиш материалларини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, саноат ва озиқ овқат товарларини, шунингдек бошқа тўкиладиган юкларни (иссиқ асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари) очиқ автотранспорт воситаларида ташишда юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал билан қопланиши лозим.