Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистонлик «дунё гўзали» автоҳалокатда вафот этди
3.06.2018 15:45,  
23

Miss Universe Beauty  2018 (коинот гўзали) танловининг “Энг чиройли турмушга чиққан аёл” унвони соҳиби, қирғизистонлик Сания Шакирова  ЙТҲда вафот этди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон нашри.

Иссиқ-Кўл вилояти ИИБ хабарига кўра, авария 2 июнь куни кечқурун содир бўлган. Namba Taxi компаниясига тегишли бўлган автомобил Иссиқ-кўл яқинидаги Чок-Тал қишлоғида ЙТҲга учраган. Ravon Nexia русумли такси автомобили ичида уч киши бўлган.

“ЙТҲ 2 июнь соат 21:10 содир бўлди.  Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиш сабабли машина йўл четига чиқиб кетиб Чок-Тал қишлоғидаги қабристон деворига бориб урилган. Оғир жароҳатлардан Шакирова жойида вафот этган. Автомобилнинг иккинчи йўловчиси ва ҳайдовчи касалхонага ётқизилди”, — дейилган матбуот хизмати хабарида.  

Сания Шакирова 30 ёшда эди. Унинг уч фарзанди бор. Ушбу йилнинг апрель ойида Шакирова  халқаро Miss Universe Beauty танловининг “Энг чиройли турмушга чиққан аёл” номинацияси бўйича ғолиб бўлган эди. Вьетнамда бўлиб ўтган танловда Россия, Туркия ва Франциядан 40га яқин талабгорлар иштирок этган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан