“Беш-ўн минг доллар хайр қилинг”. Бадавлат тиланчилар ҳақида

18.06.2018 | Жамият | 8213

Кўчада тиланчиликни касб қилиб олганлар айрим бой-бадавлат одамлардан ҳам кўп бойлик тўплаганликларини биласизми? Мана улар билан танишинг.

1. Саймон Райт

У "моҳир" тиланчилардан. 37 ёшли лондонлик кунига 8 соат, дам олиш кунлари ундан ҳам кўпроқ Лондон кўчаларида эски кийим-бошда ити билан бирга садақа сўраб юради. Ҳар куни минглаб одамлардан пул сўрайди. Бир йилда тахминан $50000 топади. 300000 фунт турадиган хонадонида яшайди.

2.Ойша

100 ёшга кирса ҳам Жидда кўчаларида йиртиқ-ямоқ кийимда тиланчилик қилиб юрган. Кўзи кўрмаган. Одамлар қари кампирни кўрган заҳотиёқ ачинганча индамай пул бериб кетишар эди. Кампир вафот этганидан сўнг, 800 минг доллар пули, қимматбаҳо тақинчоқлари ва кўчмас мулклари борлиги маълум бўлган. Барча бойликларини уйсизларга васият қилиб кетган.

3.Самбаджи Кале оиласи

У Бомбейда яшайди ва оиласи билан тиланчилик қилиб кун кўради. Бир кунда оила 1000 рупийдан ортиқ пул топади. Уларнинг банкда ва инвестиция компаниясида ҳисоб рақамлари бор. Улар тиланчилик қилмай, аллақачон бой кварталдан уй-жой қилишлари мумкин. Лекин ҳозир ҳам "касбларидан" воз кечишмаган.

4. Кришна Кумар Гите

Яна бир бомбейлик тиланчи. Ўзини бечора кўрсатиш учун эски жулдур кийимларда тиланчилик қилади, аммо хайр-эҳсон қиладиганлардан кўпроқ пул топади. Бир кунда 1.5 минг рупий топиши мумкин. Шахсий уйида яшайди.  

5. Ирвин Кори

97 ёшли Ню-Йоркли киши. Анча йиллар бурун комик актёр бўлиб, Жеки Глисс ва Вуди Аллен билан бирга ишлаган. Манхеттеннинг бойлар яшайдиган ҳудудидаги қиммат квартираларнинг бирида яшайди. Кунига 100-250 доллар атрофида пул топади. Топган пулини Кубадаги болаларга эҳсон сифатида сарфлайди. Яна қанчадир қисмидан ўзи сотаётган газеталарга молиявий кўмак бериб туради.

6. Лакшми Дас

Шимолий Калкуттанинг одалар билан гавжум чорраҳаларидан бирида 44 йилдан буён тиланчилик қилади. 16 ёшидан фақирона яшаб, 60 ёшида банкка 4 челакда 90 кг танга пулларни олиб келган.

7. Кўчадаги номаълум эркак

Бир одам кўчада ўтиб кетаётиб, қизи билан тиланчилик қилаётган эркак кишини расмга олган. Улар жуда ночор кийинган бўлса-да, диққат билан қаралса, қизчанинг чўнтагидан чиқиб турган "Мерседес"нинг калитини кўриш мумкин. Тўғри бу уларнинг “Мерседес”и борлигини англатмайди, аммо, лекин...

8. Уилл Андерсон

Нью-Йорклик 43 ёшли собиқ саҳна устаси. Ўзининг кучуги Риз билан тиланчилик қилади. Соатига 200 доллар топади.

9. Гэри Томпсон

Ногиронлар аравачасида ҳаракатланади, одамларнинг раҳмини келтириш учунгина ўзини ногиронлиги бор ва ақли заиф қилиб кўрсатади. Аслида соғлом. Ўзинг айтишича, йилига 100000 доллар атрофида маблағ тўплайди.

10. Массу

Ҳиндистонлик тиланчи. "Ишга" рикшада келиб, қашшоққа ўхшаб кийиниб, 8-10 соат давомида гадойчилик қилади. 15000 рупий ишлаб, ўзини миллионер ҳисоблайди. Унга пул бераётганларнинг аксарияти миллионерга эҳсон бераётганликларини билишмайди ҳам.

Сайтимизни кузатиб боринг. Тез кунларда тиланчилик орқасидан ўта йирик маблағ ишлаб топиб полициядаги ишидан воз кечган киши ҳақида ҳикоя чоп этамиз.